Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Shanba, 20.04.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 29 » Тошкентда тўй-тантаналарни ўтказиш қоидалари жорий этилди
12:49
Тошкентда тўй-тантаналарни ўтказиш қоидалари жорий этилди



2012 йилнинг 10 сентябрь куни қабул қилинган Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 732-сонли қарори тадбир ўтказувчи шахс ва хизмат кўрсатувчи ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўядиган бўлди.

Сўнгги йилларда миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланмиш тўй-ҳашам, маърака ва маросимларни ўтказишда айрим кимсалар томонидан ортиқча дабдабабозликка йўл қўйиш ҳолатлари кузатилаётгани сабабли ўз-ўзидан уларни тартибга солиш, ихчамлаштириш бугунги куннинг долзарб масаласига айланди.

Бу борада жамиятда юзага келган муаммоларни бартараф этишни кўзлаб, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда пойтахтдаги тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирларнинг исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги ва бу борада "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлимлари, шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг таклифларини инобатга олиб, "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” махсус қарор қабул қилган эди. Унга кўра, мутасадди жамоатчилик ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда "Маҳалла” жамоат фонди шаҳар, туманлар бўлимлари ва барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузурида тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи "Жамоатчилик кенгаши” тузилиб, тадбирларни ўтказиш ҳолати юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилмоқда. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши томонидан никоҳ тўйи ва марҳумларни хотирлаб ўтказиладиган маросимлар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ва тадбирларни белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Пойтахтдаги тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбирларни тартибга солиш ҳамда шахслар ўртасида ҳуқуқий муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳридаги тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 732-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра тўйхона, ресторан ва кафеларда тўй-ҳашам, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ўтказиш қоидалари тадбирларни ўтказиш бўйича Қоидалар тасдиқланди. Мазкур қоидалар 100 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўйхоналар, ресторанлар ва кафеларда ташкил этиладиган тадбирлар учун амал қилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ташкил этиладиган тадбирлар бундан мустасно.

Энди тадбир ўтказувчи шахс, яъни буюртмачи ва тўйхона, ресторан, кафе раҳбари - хизмат кўрсатувчи ўртасида шартнома тузилади. Шартномада буюртмачи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ҳамда хизмат тури, тўлов, ҳаражатлар миқдори, муддатлар ҳамда амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар кўрсатилади.

Тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказиладиган тадбир иш кунлари соат 07:00 дан 09:00 гача, 12:00дан 14:00гача ва соат 18:00дан 23:00гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин тўй, тантана ва тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Тасдиқланган Қоидаларга кўра, тадбирда диний мавзуда маъруза кўзда тутилган бўлса, дин соҳаси вакили томонидан маъруза қилиниши шарт. Дин соҳаси вакилига адлия идораларида рўйхатга олинган диний ташкилот, диний таълим муассасасида ишлайдиган, диний билимга эга шахс, масжид имом хатиби ва ноиб-имоми киради. Бошқа шахсларнинг маъруза қилиши таъқиқланади. Шунингдек, тадбирда лицензияланадиган фаолият туридан фойдаланилган тақдирда, лицензияли хизмат кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ресторан, кафе ва тўйхона маъмуриятига ушбу хизмат турини кўрсатишга рухсат берувчи лицензиянинг нусҳасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатга кўра, лицензияга эга бўлмаган хонандалар тадбирда хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди. Овоз кучайтириш, дизайнер, фото ва видео суратга олиш, хонандалар ва транспорт хизмати ҳамда бошқа хизмат турлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар шартнома асосида буюртмачига хизмат кўрсатади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларда тадбирлар ўтказилишига қўйиладиган талаблар, буюртмачи ва хизмат кўрсатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб олинди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, қарорга кўра Тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларига тўйхона, ресторан ва кафеларда ўтказилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мазкур Қоидаларни жойларда тарғиб этиш, бажарилишини жойларда ўрганиш ҳамда аниқланган салбий ҳолатлар бўйича тегишли давлат ва назорат қилувчи органларига маълумот киритиш ваколати берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Manba: Maslahat.uz
Категория: Qonun | Просмотров: 1227 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]