Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 02.05.2024
Главная » 2012 » Dekabr » 19 » Тавба 6-Боб. Мени Кечир Манзура.
23:20
Тавба 6-Боб. Мени Кечир Манзура.
 


19.08.2005. 22:35  Бахром.

...

Мен тавбага мухтожман.

...

19.08.2005. 23:50  Бахром.

...

Манзура хаётимни барбод қилгандан кейин, менга дунё кўринмай қолди.  Ишхонада янги келган бир жувон билан танишгандим. Бунгаям 2 йил бўляпти. Бу хақида хеч ким билмайди. Аёлимга хиёнат қилганимдан виждоним қийналиб йиғлаб намоз ўқишларимни Манзура тушунмасди.

Ўйлардики Аллохдан қўрққанимдан йиғлаяпман деб. Мен эса аввалги иймонимдан айрилганимдан қийналиб йиғлардим. Биз икки йил учрашиб юрдик. Баъзида ишхонани бахона қилиб унинг уйида хам тунашни бошладим. Бу қилиқларимни намозхон биродарларим билишмасди. Манзурага уйланиб хаётим чиппасига кетганидан кейин, мен ношукурликни бошладим. Йўқ, у аёлни никохимга олмадим. Энди эса бошим қотиб қолди. Шунчалик маразлашиб кетганимдан ўзимдан жирканиб кетяпман. Манзурам тантиқ итоатсиз бўлса хам, бир нарсага аминманки, у менга хиёнат қилмаган. Хеч қачон. Мен эса унинг ишончидан фойдаланиб унга неча баробар хиёнат қилдим. У мени намоз ўқишимга ишонган холда, текширмасди ҳам, шундай ишонарди. Мен ҳам намоз ўқишимга ишониб иймоним мени хеч хам тарк этмайди - деб хотиржам яшагандим. Хидоят- тўғри йул эса факат Аллохдан бўларкан. Мен қадрига етмагандим, Аллох иймоним лаззатини тортиб олди, ва мен, хамма аблахлар қаторига қўшилиб қолдим. Намозларимдан лаззат қочди, гохида хўжа кўрсинга намоз ўқирдим. Чунки мени хамма шундай таниган, энди эса намозларимни тарк қилганимдан хеч кимни хабари йуқ. Уйда ёнимда одам бўлса намозга ахамият берардим. Ёлғизликда умуман ўқимай қўйдим. Оиламга  хиёнат қилганимдан бошланди бу қоронғулик. Мени бирон бир биродарим чекишимни билмайди. Қаердан хам билсин, яширганимдан кейин. Ха, намозхонлар ўзи шунақа -дейсизми ? Йўқ! Унақа эмас. Мен ўзим айбим ва гунохларим билан шу қоронғу кўчаларга кириб кетдим. Намозларимга бефарқ бўлиб. Аллох мендан юз ўгирди. Бир оят бор Куръонда: Ким бизнинг оятларимизга бефарқ бўлиб, юз ўгирса, Биз уни юрган йўлига йўллаб қўямиз, ва охиратда аламли азоб билан азоблаймиз-дейди Аллох. Мен Қурондан узоқлашдим, ва Аллох мени ўзим танлаган коронғу кўчага ташлаб кетди. Энди нимага эришдим ?

Хаммаси жонимга тегди.........

Мени Манзурам фариштага ўхшаб қолган. Диний китоблар ўқиса, кўзларидан ёшлар ёмғирдек дувуллаб оқади. Болаларимга мехрибон. Худди охирги мартта кўраётгандек қучоқлаб олади. Хатто хидларидан хидлаб қўяди. Худди бизни фарзандимизни эртага биров ториб оладигандек.  Мехрибоним мани Манзурам. Шунчалар севарканми сени. Бегона аёл билан учрашиб юрганларимни айтиб тавба қилсаммикан ? Агар кўтара олмасдан, кетиб қолсачи ? Эндигина аёлимни топганимда яна йуқотаманми.

Энди мен иккинчи бор маразлик қилишим керак. Дилором билан алоқамни тўхтатишим керак. Унга нима дейман ? Кечир мени энди керакмассан -дейманми ? Бундай аблах инсон бўлишимни билмагандим. Қани умрни ортга Қайтаришни имкони бўлса.

...

21.08.2005. 20:15  Бахром.

...

-Алё... Дилором!...

-Ассалому Алейкум хазрати олийлари.... Ха! Нега йўқ булиб қолдиз. Мани жоним нима қиляпти-деб хам ўйламисиза? Эгоист!...  Қачон келасиз, овқатни тайёрладим уже... шомдан кейин келасизми ?

-Дилором, биз гаплашиб олишимиз керак....  Мени уйим нотинч... онам билиб қолдилар...мен эртага учрашаман сен билан.

-Нима деяпсиз, тушунтириброқ гапиринг?... бўлдими .. ташлаб кетасизми мени ? Лаззатланиб бўлдизми ? Нима бир кунмас бир кун буни билиб қолишлиги аниқ эдику ? Сал кам 2 йил биргамиз.. шуларни ўйламаганмидиз ?

Мен қайтиб Дилоромга жавоб бермасдан, трубкани қўйдим. Йўқ, у уйимга келиб жанжал қилмайди. Ундай аёлмас, фақат ўзини ўзи еб юради, алдандимми -деб. Мен ёлғон гапирдим. Онам билмайдилар, Манзура хам. Лекин ёлғон гапирмасдан вазиятдан чиқолмадим. Мен аблахман-дейишга иродам етмади. Инсон хар гал ёлғон гапирганида дўззахгни эшигига исми ёзиб қўйиларкан. Мен кирадиган дарвозасида ёзувга жой қолганмикан ?

...

01.10.2005. 13:00  Манзура.

...

-Йўқ, умуман аломати кўринмайяпти... билмайман нима бўлган, сиз туғри тушунинг Манзура, медецина хамма саволга жавоб беравермайди. Мен сизга айтяпманку, саратон ўсимтаси ғойиб бўлган, батамом йўқ, таг туги билан! Субханаллох!

-Нима?

-Ўзиз биласиз Манзура, биз хеч нарса қилмадик. Ўзиз даволанишдан бош тортдиз, тўғрими ? Гап шундаки, сиз нима қилдингиз ? Нимани ўзгартирдингиз ? Хаётизда нима ўзгартирдингиз ? Диетани ўзгартирдизми ? Одатларингизними ? Нима қилдингиз Манзура ?

-Мен... мен хамма нарсани ўзгартирдим... аввалги Манзура ўлган. Мен ибодатга кирдим. Тавба қилдим. Эримни розилигини олдим. Хаётни хар бир дақиқаси билан шукур қилиб яшадим.

-Мен шунга ўхшаш ходисалар хақида эшитганман, инсон ҳаёт тарзини батамом ўзгартирганидан кейин, саратон ўсимтаси ўсишдан тўхтаганлигини. Статистика бўйича сени ходисанг, миллионга бир. Миллион саратон касаллигига йулиққан инсонлардан, факат сенда бу нарса бўлиши.

Уйга кайтаетганимда хаёлим жойидамаслигидан хатто машина уриб олишига сал қолди.

-Нима яшаш жонинга тегдими ? Кўзинга қарасанг бўлмайдими ?

-Узр амаки, кўрмай қолибман-дедим довдираб.

Уйимга кетаётганимда оёқларим худди ерга тегмаётгандай эди. Мен гўё учиб кетаётгандек эдим.

Бахромака! Бахромака жоним мани, энди мен сиз билан бахтли бўламан. Мен сиз билан қоламан.. Мен яшайман! Мен сизни бошимда кўтариб юраман, вафодорим мани. Мени султоним...

Кўз ёшларим оқаверганидан йўл кўринмай қоляпти. Эшитяпсизларми ! Мен яшайман! Аллоху Акбар, Аллохим мени кечир Роббим, сенга чексиз хамд ва санолар булсин.

...

Ўз фикрларингизни кутиб оламан.  Хурмат билан Миразиз Ахмедов.

...


Manba: http://maslahat.uz

Категория: Ta'lim | Просмотров: 837 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]