Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Yakshanba, 05.05.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 25 » Тежамкор Бўлиш Қоидалари
20:38
Тежамкор Бўлиш Қоидалари

Ҳар биримиз тежамкор бўлишга интиламиз, топаётган пулимизни қай йўсинда сарфланаётганига эътибор берсак олам гулистон! Аслида пул топишдан кўра уни ақл билан ишлатишни билган муҳимроқдир. Қанча даромад олишингиздан қатъий назар уни тўғри тақсимлаш ва назорат қилишни ўрганинг. Бунинг бир неча қоидалари мавжуд.

Тежамкор бўлиш қоидалари:

  • Кирим чиқим дафтарини тутинг. Бу ойлик ҳаражатларни 20%га тежаш имконини беради. Дафтарнинг биринчи бетига муҳим ҳаражатларни ёзинг: уй жой тўлови, уйга олинадиган озиқ овқатлар, яқинларингизни туғилган кунлари... ҳосил бўлган маблағни кирим бўлимидан ажратинг. Қолган пулингиз кейинги маошгача етиши керак. Иккинчи қисмига кундалик ҳаражатларни киритинг: йўлкира, тушлик, рўзғор майда чуйдалари. Шунда пулларингиз қаёққа кетаётганини биласиз.
  • Шахсий молиявий режа тузинг. Молиявий оқимингиз қуйидаги тартибда бўлиши керак. 50/30 фоиз – 10/10 фоиз. Ярми кундалик ҳаражатларингизни қоплаши, 30 фоизи кутилмаган ҳаражатларни (автомабил, кир ювиш машинасини тузатиш)учун, яна 10 фоизи йиғиб қўйишга, қолган 10 фоизи эса оилавий дам олишга ва кўнгид очар нарсаларга. Ўз бюджетингизни анашу тарзда назорат қилиб кўринг.
  • Кутилмаган ҳаражатлардан ўзингизни тийинг. Агар дўкондан бирор нарса ҳарид қилмасдан чиқолмаслигингизга кўзингиз етса, зарурат бўлмаса дўконга кирманг. Ҳар бир ҳаридни ўйлаб қилинг.
  • Ёнингизда ортиқча пул олиб юрманг. Пулингиз режалаштирган харидингизга яраша бўлсин. Акс ҳолда пулингизни қандай сарфлаганингизни ўзингиз билмай қоласиз.
  • Энг асосий қоида: Озиқ овқат харид қилишга боришдан олдин иложи борича қорнингизни яхшилаб тўйдириб олинг. Сабаби, оч қоринга ҳаридга чиқсангиз ҳамма нарса егингиз келиб, дуч келган нарсани керагидан ортиқ харида қилишингиз мумкин. Шу сабабдан оч қоринга ҳаридга чиқишдан қочинг.
  • Дўкон айланишга кўп ҳам ишқибоз бўлманг. Чунки ўрганиб қолсангиз, воз кечишингиз қийин бўлади.
Manba: Maslahat.uz
Категория: Biznes va Moliya | Просмотров: 1193 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]