Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 28.11.2024
Главная » 2012 » Dekabr » 14 » Қалб сўзлари. Йиғламайдиганлар ўқисин
23:31
Қалб сўзлари. Йиғламайдиганлар ўқисин

"Бугун яна ишга кайтдим.
Орадан бир йил ўтибди, мен ногиронлик сабабидан ишга бормаятганимга. Мен ишлаган заводда портлаш юз бериб, икки кулогим гаранг бўлиб колганди. Мени ишга кайтишим чексиз кувонч бўлди. Хатто мени кутиб олишга заводдагилар плакатлар кўтариб чикишибди, у ерда "Йўклигинг бизга билинди" деб ёзилганди. Мени 9 коллегаларим эса эринмасдан соков тилини ўрганиб олишибди, мени кийналмаслигим ва яккаланмаслигим учун. Яхшилик калбни даволайди.

Кўзим ёшланиб кетди"

 

 

"Бугун уни кўргани 127 мартта бордим касалхонага. У 126 кундан бери касалхонада кома холатида етибди. Тушимда у оламдан ўтиб колибди. Уйгонганимдан сўнг, тасаввур килиб кўрдим: У сиз яшай оламанми? Болларимни онаси, мехрибоним ва суюкли рафикам. Кейин телефон жиринглаб колди. Трубкани олсам у экан, кўзим ёшланиб кетди."

 


"Пул турадиган хамёнимни йўкотиб кўйганимдан кейин 1 соат атрофида уйим эшиги такиллади. Очиб карасам бир йигит турган экан. У менга хамёнимни кайтиб берди. Ичини карасам пулларим жойида, 200 доллар эди. Ундан мукофот оласанми деб сўрасам, ярмини олишга рози бўлди. Чунки у хам бугун хамёнини йўкотган экан. Ва унда хам 200 доллар пул бўлган экан. Мен унга рози бўлиб 100 доллар бериб юбордим. У уйимдан кетди. Кеч пайт яна эшигим такиллади. Очиб карасам яна ўша йигит 100 долларимни кайтиб олиб келибди. Кандайдир аёл уни хамёнини топиб олиб кайтиб олиб  келган экан. Ичидаги пуллари билан. Яхши одамларам бор-а ?"

 


"Якинда эски китоблар сотиладиган дўкондан ёшлигимда йўкотиб кўйган китобимни нусхасини топиб сотиб олдим. Не кўзлар билан кўрайки, худди ўша мен йўкотган китоб экан. Хатто бош сахифасида менинг исмим ва бобомнинг эсдалик ёзувлари бор эди:
"Мен умид киламанки канчадир йиллардан сўнг бу китоб яна кўлинга кайтади ва сен уни ўкиб кўрасан"
Хайратланиб колдим"

 


"3 хафта аввал уйсизларга ёрдам бериш жамиятига ўз либосимни бериб юбордим, Аллох учун. Бугун эса паркни айланиб юриб ўша либосни кийиб олган аёлни кўриб колдим. Либосимни танидим:
-Чиройли кўйлак экан- деб унга табассум килдим.

У эса:
-Ха чиройли, мени ўзимгаям ёкади! - деди."

 


"Бугун бир аёлни машинасини гилдарагини алмаштираётганида карашиб юбордим, Аллох учун. Тушликка якин эса ўша аёл мени хаётимни асраб колди. Кизил рангга бостириб келаётган машина йўлидан мени йўл четига тортиб олиб. Хайрон коласан киши"

 


" Мен диабет касаллигига йўликканман. 2 йил мукаддам онам оламдан ўтганида мен уни мушукчаси КИТни ўзим билан олиб кетдим. Якинда кеч соат 3 ларда тўсатдан уйгониб кетдим. Уша онамдан колган мушук баланд овоз билан миёвларди. Илгари бундай одати йўк эди. Мен нима содир бўлганини билмокчи бўлиб ўрнимдан турдим ва холсизланиб йикилдим. Мен кон босмини ўлчайдиган апаратни олиб кон босимимни ўлчадим. 53 га тушиб кетибди. А дўхтир бўлса менга норма деб - 70
-120 деганди. Кейинрок касалхонада менга айтишди:
-Агар ўша вакт мушук сизни уйгатмаганида, кайтиб ўрнингиздан турмаган бўлардингиз, Аллох сизни асрабди мушукни сабабчи килиб-дейишди."

 


"10 йил аввал дугонамни буйрагини алмаштиришга тўгри келди. Мен унга кон бериш учун донор бўлдим. Бугун дугонамнинг никох тўйи, турмушга чикяпти. Куёв эса уша 10 йил аввал касалхонада танишган инсони ). Мен эса - келинни янгаси бўляпман."

 


"Шундай вактлар бўлдики, рўзгорни эплай олмасдим. Хатто зўрга-зўрга улардим харажатларни. Бир куни дўкондан харид килаётганимда пулим етмай колди ва мен аравачадан нарсаларни кайтиб дўкон расталарига кўймокчи эдим, мени оркамда навбатини кутиб турган киши мени кайтариб, харидимга етмаятган пулларни тўлаб юборди. Мен унга рахмат айтдим. Айтишича унга хам кимдир анча йиллар шундай яхшилик килган экан. Энди у яхшиликни кайтарди ва менга:
-Сизнинг хам имконингиз бўлганида шундай киларсиз-деди."

 

 

"Бугун орадан 10 йил машшакати ўтиб нихоят отам хеч кимни ёрдамисиз ўрнидан турди. Чунки у инсульт бўлган эди. Биласизми нега ўрнидан турди. У менга ок фотиха бериш учун, чунки бугун мени тўйим."

 


"То метродан чикиб уйим томон йўлга боргунимча дайди бир ит кетимдан эргашиб келаверди. Хатто мен асабийлашишни бошладим. Лекин тўсатдан каршимдан бир йигит чикиб менга пичок ўкталиб, пул талаб килишни бошлади. Мен то уни англаб етгунимча бояги эргашиб келаётган ит ўгри йигитга ташланди. Бола пичокни улоктирди, мен эса фурсатдан фойдаланиб кочиб колдим. Аллохга чексиз хамдлар булсин хозир уйдаман. Халиги итни Аллох сабабчи килиб мени хавфдан саклаб колди."

 

 

"Бугун 8 ой аввал асраб олган фарзандим мени "Ойижон" - деб чакирди"

 

 

"Бугун дўконга бир кария чол келди. ўзи кийналиб юрарди, олдида эса бойланган ит бор эди. У табрик откриткалар сотиладиган растани олдида туриб колди. Бирин кетин откриткаларни кўзи олдига якин олиб келиб кийналиб ўкий бошлади. Мен унга ёрдам берсаммикан деб ўйлаб кўзгалмокчи эдим, юк машинаси шофёри чолни олдига келиб ёрдам беришини таклиф килди. Шофёр бирин-кетин откриткаларни танлаб ўкиб бера бошлади. Чол биттасини танлади:
-Ха... мана шуниси, жуда жозибали экан, мана шуниси аёлимга ёкса керак-деди."

 

 

"Бугун тушлик вактида мен 4 йилдан бери, хафтасига 5 кун карайдиган, кар-соков болакай олдимга югуриб келди ва:
-Сизга катта рахмат. Мен сизни яхши кўраман -деди. Бу унинг энг биринчи сўзлари эди"

 

 

"28 йил аввал бир киши мени 3 аблах номусимга тегмокчи бўлганида куткариб колганди. У мени куткараман деб каттик жарохатланди, хатто оёгини синдириб кўйди. Ва шу кунгача темир трос билан юрарди. Бугун мен магрурман жудаям, биз унинг оёгидан темир тростни олиб ташладик. Энди у кизимизнинг туйида ок фотиха бериш учун ўзи юриб борди."

 


"Бугун врач олдига бордик. Дўхтир менга:
- Сен тузалмайдиган саратон касалига йўликдинг - деб турганида, севган кизим:
- Менга уйланинг-деб айтди."

 


" Мени отамдек мехрибон ота йўк дунёда. Бундай отани факат орзу килса арзийди. Онам учун у севимли, тушунадиган, мехрибон ва суюкли эр. Хатто уйда бирон кун кеч кайтса дарров ўрни билинади. Мени хам мактабимга бориб хабар олиб туради.
Бугун болхонага чикиб эски асбоблар яшигидан амбирни кидираётиб бир когоз парчаси топиб олдим. Бу когоз отамни кундалик дафтаридан парча экан. Эски когоз, чунки мен тугилишимдан 1 ой аввал ёзилган эди. Когозда эса:
-Мен тарихи бўлганган, жиноят кўчасидан чикган бир пиёнистаман. Хатто мени олийгохдан кувиб чикаришган.
Аммо мен ўзимнинг тугилмаган кизимни келажаги учун иншааллох ўзгараман. Ва энг мехрибон ва суюкли ота бўламан. Мен ота мехрини кўрмадим, лекин мен кизимга шундай ота буламанки, у мен билан фахрланиб юради хали.

Мен отамни кандай ўзгарганлигини билмайман. Лекин биламанки у ваъдасини устидан чикди"

 


Мени аёлим мактабда инглиз тили ўкитувчиси бўлиб ишлайди. Унинг хамкасбларидан 200 киши унинг сурати туширилган ва " Биз сен билан бирга курашамиз" деган ёзувли майкани кийиб олишибди аёлим кўкрак саратони касаллигига учраганини хабар топгандан сўнг. Мен аёлимни бунчалик бахтиёр бўлганини кўрмагандим"

 

 

"Мени мижозим Альцгеймер хотира касаллигига йўликкан. ўз исмини камдан кам эслай олади, каерда турганлигиниям, хатто бир дакийка аввал нима бўлганиниям эслай олмайди. Лекин унинг мийясининг бир бўлими кандайдир мўъжиза сабабли хечам зарарланмайди. У ўз аёлини хар дойим танийди ва унутмайди. Хар тонг у ўз аёлини:
-Салом мани жоним Мавжудам, яхши ётиб турдингми?-деб кўришади.
Балким бу мўъжизани номи мухаббатдир ?"

 


" Афгон урушидан кайтганимда, ўз аёлим мени алдаб уйимни сотиб, пулларни йигиштириб ўз ўйнаши билан суриб колган экан. Мен кўчада колиб кетдим. Бошим котиб колди кимни эшигини такиллатаман деб. Лекин бир мени мактабдаги синфдошим аёли билан маслахатлашиб менга ўз уйлигидан жой беришди. Оёкка туришимга кўп ёрдам беришди ва синовли вактларда ёнимда бўлишди. Хозир мени ўз шахсий ошхонам бор. Уйим бор. Дўстимнинг болалари эса мени халигача кариндош деб ўйлашади"

 


"Турмуш ўртогимни мозорга кўйганимиздан 2 кундан кейин бугун уйимга гуллар дастаси олиб келишди дўкондан. Бу гул дастаси бир хафта олдин буюртма берилган экан. Гулдастанинг ичида мактуб хам бор эди:
-Жоним мани, азизим, гарчи саратон касаллиги мени маглуб килса хам, билгин: Сен - мен орзу килган аёлсан!"

 


"ўзимни таниганимдан бери биламанки отам вактли туриб олиб, онамга нонушта тайёрлайди. Вахоланки отам уйда ишлайди, унга зарил эмас вактли туриш. Лекин отам менга айтади:
-Бу мен учун ёкимли вакт. Чунки мен онангни табассумини кўраман-дейди."

 

 

"Бугун кулогимга мп3 плейрни такиб олганимча кўчада кетаётган эдим. Кимдир елкамни туртди. Карасам менга худди бир томчидай ўхшайдиган бир киз. Биз гаплашидик. Иккимиз хам етим булиб, у мени ярмим, Зухра экан. Бизни болалар уйидан жудаям кичкиналигимизда икки хил ота онага бўлак-бўлак таркатиб юборишган экан. Шунинг учун мен синглим борлигиниям билмаган эканман. Накадар хаяжонли-а, тўсатдан ўз якинингизни учратсангиз"

 

 

"Бугун мен номердан адашиб отамга "Мен сизни яхши кўраман" деб смс жўнатиб юбордим. Узи бу смсни эримга жунатмокчи эдим. Отамдан жавоб келди:
-Мен хам сени яхши кураман, Даданг.
Мен отамга камдан-кам бу гапни айтганман."

 

 

"Бугун укам мени хонамга кирди. Мен унга ўгирилмасданок бакириб бердим:
-Йўкол хонамдан, кирмагин буякка!
ўгирилиб карасам, кўлида тарелка, тарелкада атайин мен учун гилосни ювиб, тозалаб, олиб келган экан, мехрибоним."

 


"Бугун мактабдан кизим келиб, мендан соков тилини ўргатадиган интернет сайтини топиб беришни сўради. Сенга нимага керак деб сўрасам:
-Мактабимизда янги киз келган. У соков бўлганлиги учун хеч ким у билан дўстлашмаяпти-деди."

 

 

"Бугун метродан кўчага чикиб кетаётганимда кетимдан ёш йигитлар эргашиб кела бошлади. Хатто улар якинлашиб хам колди. Мен уже пуллик хамёнимдан айрилишга тайёр бўлдим. Лекин билсам уже хамёнимни метрода тушириб колдирибман. Бу йигитлар кетимдан етказиб олиб келишаётган экан. Аллох рози бўлсин."

 

 

"Бугун аэропортда бир аёлни ёнида ўтиргандим. У аёлни кизлари кузатаётиб кўп кучоклашишди ва бир бирини яхши кўришини кўп такрорлашди. Кизларидан бири мени кузатиб турганимни кўрдида:
- Якинда отам самолетда учиб кетиб, кайтиб келмади. Самолет портлаб кетди. Энди биз тушунамиз, якинларимизга канчалик кўп яхши кўришимизни айтишимиз кераклигини-деди."

 


Энди коганини сизнинг комментарийларингизда эшитамиз деб ўйлайман.

Агар маколаларим маъкул бўлса, одноклассник, фейсбук ва мой мирдаги дўстларингиз билан булишинг. Шояд яна кимнидир калби юмшаса.

 

Manba: Maslahat.uz


Категория: Salomatlik | Просмотров: 2096 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]