Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Juma, 26.04.2024
Главная » 2012 » Dekabr » 10 » Ёлғон Сўзлар Хит Паради
20:56
Ёлғон Сўзлар Хит Паради

Хаётда кўпгина холатларда биз гапираётган гапларни остида бошқа гаплар туради.
Масалан, эшигимиз тагида ким биландир гаплашиб турсак:

- Юринг ичкарига, чой-пой қиламиз - деганда кўпинча "Тезроқ кета қолсезчи, мани қиладиган ишларим бор” – деган гап туради.

У қўшниз ҳам тезда тушуниб:

- Йўғе, манам борақолай, ишларим бориди - деб секин кетиш ҳаракатига тушади.

Бу гаплар чиройли табассум билан кузатилади ))))

Онамлардан:

- Она, нега бировни жаназасига борсела, ўлганни танимаселаям йиғлисила? - десам:

- Энди йиғламасанг бўлмидида - дейдилар))))

ўзбекчилик қурсин "Сохта” пахта қўйишлар.

1. Йўқ, ҳеч нарса бўлмади, ҳаммаси яхши.

2. Кўрганимдан хурсандман.

3. Ёнимда пулим йўғидия.

4. Ман санга халироқ телефон қиламан, хоп.

5. Хозир, ишими битирволай, албатта сизниям хожатингизни чиқараман.

6. Ухлаб қолибман.

7. Йўқ демадимку, албатта қилиб бераман.

8. Хўжайин шўттедиладе,….

9. Онаси… оғайниларим билан чойхонада эдим.. сал кечроқ бораман.

10. Борардилар ўтириб.. (э тезро сурақоселачи.. гапга кеч қовомман)

11. Юринг, чой-пой қибераман.

12. Энг кўп ёлғондакам йиғини ўзбекларни аъзасига (жанозага) келган хотинлада кўраман.

13. Келинг келақолинг, сизда ўзи ишим бориди-я.

14. Умримда ёлғон гапирмаганман!

15. Мана кимлар ўтмаган жойда турибмизку.

16. Хоҳлайсанми? Нонни ушлаб гапираман.

17. Ока, мани биласизку.

18. Бегонамасмизку... (Аслида ғирт бегона)

19. Узоғи билан 3 кунда қайтараман қарзни

20. Маликалар атрофимда гирди капалак бўлди, лекин сенга вафодор қолдим, жоним.

21. Нечтасини севасиз ўзи? ..Фақат сизни! ”ПАРВОНА” театридан парча

22. Манга ишонмисилами ?

23. Пулига проблема йўқ, сиз заказни вақтида битиринг! (иш топширилгандан кейин ҳамма проблема пулда эканлиги маълум булади)

24. Хокимни уйига борсез ҳам: Йўў, манам ўзи зур дизайнерман, фақат мани вақтим йўқде - дейди (Ушанда сиз хам: Йўў ман хам ўзи хокимман, факат дизайнерликдан ортомаябманде, дея олсезде..)

25. Ока ишиз ёқса яна 100$ қўшиб бераман (Охирида қўшмасдан берилсаям шукр қилинади)

26. Ока қалейсиз? Уйдагилар яхшими? (Аслида 1 грамм хам уйдагилар қизиқтирмаяпти, ўзига иши тушган) (Собирдан)

27. Хозир умуман вақтим йўқ! (ўзи ғирт бекорчи ёки дангаса))) (Хожакбардан)


Manba: Maslahat.uz

Категория: Ish va Karyera | Просмотров: 827 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]