21:36 Соч Учун Желатинли Ниқоб | |
Куз келиши билан сочларимиз ғайир, ҳар нарсага синувчан ва тез тўкилувчан бўлиб қолади. Бу ҳолат кўпчилигимизни ташвишга солиши тайин. Амо шундай ниқоблар ва муолажалар борки, бу сочларимиз учун жуда ҳам фойдали озуқага айланиши мумкин. Бугун сизнинг эътиборингизга ана шундай фойдали ниқоблардан бирини эътиборингизга тақдим этмоқчимиз. Бу ниқоб орқали сочларингиз ёрқин, силлиқ ва мустаҳкам бўлади. Керакли нарсалар:
Тайёрланиши:Бир ош қошиқ желатинни 3 ош қошиқ сув билан қайнаб турган сув устида яхшилаб аралаштирамиз, хеч қандай тугунчалар қолмаслиги керак. Яхшилаб аралаштириб олингач, 1 та тухум сариғи, бир қошиқ бальзам ва бир неча томчи эфир ёғи томгизилиб, ҳаммаси аралаштирилади. Сурилиши:Тайёр бўлган ниқобни тайёр бўлган заҳоти тезлик билан тоза ювилган нам сочга суриш керак, акс ҳолда ниқоб таркибидаги желатин қуюқлашиб қолиши мумкин. Сочларга суриб бўлгач, сочга салафан бош кийим кийиб, сочиқ билан ўраб қўйиш керак. Ниқоб сочда бир соат туриши шарт, бир соатдан кейин сочлар ювилади. Ҳа айтганча, ниқобни юваётганда шампундан фойдаланманг. Manba: Maslahat.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |