Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 28.11.2024
Главная » 2012 » Dekabr » 13 » Уйсизларга Ким Сабабчи? Ота-оналарми?
11:12
Уйсизларга Ким Сабабчи? Ота-оналарми?

Бугун яна бир бор ўзбек оиласида туғилганимдан, ўзбеклигимдан фахрландим. Биласизми, нимага? Чунки ўзбекона оила ва муҳит ўзгачада. Ишга келиб, янгликларни кўздан кечирарканман, бир мақолани ўқиб, таъсирланиб кетдим. Унда ёзилишича, Британиядаги уйсизлар (БОМЖ) сонининг ҳар ўнтадан биттаси 17 ёшдан ошмаган ёшлар экан. Мақоланинг номи "Уйсизлик – уйдан бошланади” бўлиб, мақола дунёдаги уйсиз одамлар, уларнинг сонини камайтириш ҳамда олдини олиш ҳақида экан. Ўқиб чиқиб, бизнинг ўзбек оиламиздаги тарбияга яна бир бор тасанно айтдим, ота оналармизга рахмат дедим. Биласизми нимага?

Кўпчилигимиз чет элдаги оила муҳитини мақтаймиз, уларда зўр, ёшлигидан ёшлар кўчага чиқиб кетиб, меҳнат қилишади, пул топишади, деймиз. Аслида ёшларнинг мана шундай эрта ёшдан кўчага чиқиб, уйларини тарк этиши уйсизлар (БОМЖ) сонини кўпайишига сабаб бўлаётган экан. Биздачи, бунинг акси, ота-оналаримиз фарзандлари 50дан ошиб ишсиз ўтирса ҳам, уйдан ҳайдаб чиқаришмайди. Ўзи икки хонали уйда турса ҳам, беш-олтита боласидан бирортасини кўчага улоқтирмайди. Уйи тор бўлса ҳам, бағрини кенг қилиб, ҳаммасини уйда олиб ўтиради. Мана ўзбекона меҳр!

Балки сиз, бизда ҳам борку уйсиз одамлар, кўчаларда яшаб юрадиганлар деяётгандирсиз? Лекин эътибор берингчи, улар ўзбекми? Уларнинг асосий қисмини бошқа миллат эгалари ёки тўғри йўлидан адашганлар ташкил қилади. Бизнинг ота оналар, асосан, фарзандини ўқитиб, касб-корли, оилали ва уй-жойли қилгачгина алоҳида яшашига рухсат беради. Хатто 2 Жаҳон Уруши даврида бизнинг халқимиз душманларнинг фарзандлари демасдан, кўчада қолган немис болаларига ўзи уйларидан жой беришган, уларни фарзанд қилиб асраб олишган. Темирчи Шоахмад Шомахмудов бунинг яққол далилидир. У 11 та болани ўзи учун фарзандликка қабул қилган.

Сиз нима десангиз, денгу мен ўзбеклигимдан фахрланиб кетдим, биздаги тарбиядан хурсанд бўлдим. Демак, бизнинг ота оналармиз, нафақат Ўзбекистонга балки бутун дунёга уйсизлар сонининг камайишида ва уни олдини олишда кўмаклашаётган эканда?!


Manba: Maslahat.uz

Категория: Ta'lim | Просмотров: 1008 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]