14:03 Ҳаво Ванналари: Қай Тартибда Қабул Қилинади? | |
Ҳаво ванналари аслида нима? Буни организмга қандай фойдси бор? Булар ҳақида батафсил бугун суҳбатлашамиз. Ҳаво ваннасининг киши организмига таъсири ҳавонинг температураси, намлиги ва эсишига (шамол кучига) боғлиқ. Тўғри, дозировкадаги ҳаво ваннаси нерв системасини тинчлантиради, нафас олишни ва қоннинг кислородга тўйинишини яхшилайди, организмниг умумий тонусини кўтаради, яхши ухлашга ёрдам беради, иштаҳа очади ва температуранинг аста-секин пасайишида эса организмни чиниқтиради. Организмнинг ҳаво ваннасидан яхши таъсирланиши учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак: ҳаво ваннаси қабул қилишни йилнинг иссиқ фаслида, ҳаво температураси 20 C дан паст бўлмаган ва кескин шамол йўқ пайтда бошлаш лозим. Дастлаб тананиг бирор қисми (қўл ва оёқ, кейин тананинг ярми, сўнгра бутун танани очиб) ванна қилинади. Ҳаво ваннасини яхшиси куннинг биринчи ярмида (эрталабки нонуштадан 0.5-1 соат кейин) қабул қилиш керак. Ҳаво ваннасини дастлаб 5-10 минутдан қабул қилиб, бора-бора бир неча соатгача давом эттириш лозим. Кам қувват, салга совқотадиган кишилар ҳаво ваннасини аввал кийим бошни ечмасдан қабул қилиши мумкин. Ҳаво ваннасини айланиб юриб, ўйнаб, гимнастика билан; ярим яланғоч ҳолда боғ, ёки томорқа ишлари билан шуғулланиб туриб қабул қилиш ҳам мумкин. Ҳаво ваннасини устидан сув қуйиб ювиниш, артиниб, душга тушиб ёки денгиз ёки дарёда чўмилиб ўтказилса жуда фойдали бўлади. Қишки шароитда ҳаво ваннасини уйда қабул қилиш мумкин: ўриндан тургач, кийинмасдан дераза ва форточкани очиб қўйиб гимнастика машқларини бажариш керак. Йилнинг совуқ фаслида айвон ёки балконда қоп-қўрпада ётиш керак. Ҳаво ваннаси ёшидан қатъий назар барча соғлом кишиларга, шу билан бирга, гипертония касаллигига учраган, нафас органлари касалликлари, нерв системасининг функсионал ўзгаришларида, ўта чарчаганда, заифлашганда ёки бирон касаллик билан оғриб тузалган кишиларга тавсия этилади. Иситмали касалликларда, юрак иши етишмовчилигида, ҳаракат аъзолари ва переферик нерв системаси касалланганда ҳаво ваннаси тавсия этилмайди. Manba: Maslahat.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |