Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 28.11.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 28 » Болангизга компьютер фойдалими ёки ... аксинча
20:02
Болангизга компьютер фойдалими ёки ... аксинча

Фан ва техника кун сайин ривожланиб бораётган бугунги кунни компьютерларсиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, болалар ва ўсмирлар орасида бу ақлли машинага қизиқиш кучли. Болангиз компьютерга қизиқиб қолса, нималарга эътибор бериш кераклигини биласизми?

Аввало шуни айтиш керакки, Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтснинг ўзи ҳам фарзандларига бир кунда кўпи билан 45 дақиқа, дам олиш кунлари эса 1 соату 45 дақиқа компьютерда шуғулланишга рухсат берар экан. У болаларнинг ҳар 15-20 дақиқада танаффус қилишларини назорат қилган. Нима учун шундай?

Мутахассисларнинг фикрича, компьютер олдида узоқ ва узлуксиз ўтирадиган болаларда ёзма фикрлаш даражаси сусаяди, улар матнларни айнан гапириб беришга қийналишади. Шифокорлар фикрига кўра эса, кўриш қобилиятининг бузилиши, умуртқа суягининг қийшайиши, бош оғриғи ва вақти-вақти билан кўнгил айниши узоқ вақт мобайнида компьютер ўйинларини ўйнаш оқибатидир.
Лекин шуниси ҳам борки, тўғри танланган компьютер ўйинлари бола ақлий салоҳияти, фикрлаш қобилиятининг ривожига сабаб бўлади. Шу билан бирга чет тилларини компьютер орқали ўрганиш бирмунча осон кечади. Сабаби, у хорижий тилларни компьютер орқали ҳам кўриб, ҳам эшитиб ўрганиш имко-ниятига эга. Бола фикрлаш қобилиятининг ошишига сабаб бўлувчи ўйинлар орқали ўқишни, математик ҳисоб-китобни қисқа муддатда ўрганиши мумкин.

Демак, ота-оналарнинг вазифаси ўз фарзандининг компьютер олдида ўтирадиган вақтини назорат қилишдан иборат. Мутахассислар тавсиясига кўра, олти ёшгача бўлган болалар компьютер қаршисида 20 дақиқадан кўп ўтирмаслиги лозим. 7-8 ёшли болалар учун эса бу муддатни 30-40 дақиқагача узайтирса бўлади. 9-11 ёшдан бошлаб бу вақт бир ярим соатдан ошмаслиги зарур. Шуни унутмангки, компьютерга боғланиб қолган фарзандингизни турли спорт турларига асосланган ўйинларга жалб қилинг. Шунингдек:
Компьютер олдидан тургач, кўз ва мушаклар учун махсус машқлар қилдиришни доимо эсда тутинг.

Компьютер ўйинлари учун муайян вақт белгиланг. Яъни, болангиз ёшига муносиб ҳолда компьютер олдида ўтирсин.
Бажарган ишлари, масалан, дарсларни яхши ўзлаштириши ёки уй юмушларини тўлиқ ва вақтида бажариши эвазига компьютер ўйинларига рухсат беринг.
Болалар оиладаги зиддиятлардан қочиб ҳам ёлғизликни афзал билиши, компьютер оламига «бекиниши» мумкин. Шу сабаб оилада зиддиятлар юзага келмаслигига ҳаракат қилинг.
Болаларнинг компьютер ўйинларига муккасидан кетиши унинг соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини унутманг. Уларни расм чизиш, бадиий китоб ўқишга ҳам қизиқтира билсангиз бу болангиз учун фойдали, албатта.


Manba: Maslahat.uz
Категория: Texnika | Просмотров: 1038 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]