Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 28.11.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 29 » Green Card: DV визаси учун рўйхатдан ўтиш даври
22:41
Green Card: DV визаси учун рўйхатдан ўтиш даври


DV 2014 турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун визалар дастурига аризалар электрон шаклда Шарқий Ёзги Вақт (EDT) (GMT-4 ) билан 2012 йил, 2-октябрь, сешанба куни соат 12:00 дан бошлаб, Шарқий Ёзги Вақт (EDT) (GMT-4) бўйича 2012 йил, 3-ноябрь, шанба куни соат 12:00 гача топширилиши керак. Иштирокчилар турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун виза аризасини рўйхатга олиниш вақти давомида www.dvlottery.state.gov веб-саҳифасида топишлари мумкин. Аризалар қоғоз нусхада қабул қилинмайди.
Биз иштирокчиларга рўйхатга олиниш даврининг сўнгги ҳафтасигача кутиб ўтирмасликни маслаҳат берамиз. Юқори талаб веб-саҳифа фаолиятининг секинлашувига олиб келиши мумкин. EDT бўйича 2012 йил, 3-ноябрь куни соат
12:00дан сўнг ҳеч қандай аризалар қабул қилинмайди.

ИШТИРОК УЧУН ТАЛАБЛАР

  • DV дастурида қатнашиш учун сиз рўйхати берилган давлатлардан бирининг худудида туғилган бўлишингиз керак. Вакиллари дастурда қатнашиши мумкин бўлган давлатларнинг минтақа бўйлаб бўлинган рўйхатини кўриб чиқинг.
  • Талабларга мувофиқ бўлган давлатда туғилганлар: Кўп ҳолатларда бу сизнинг туғилган давлатингизни англатади. Аммо, талабларга жавоб еришнинг икки бошқа ҳолати мавжуд. Биринчиси, агар сиз аҳолиси талабларга номувофиқ давлатда туғилган бўлсангиз, лекин сизнинг турмуш ўртоғингиз маҳаллий аҳолиси қатнашиш талабига мувофиқ давлатда туғилган бўлса, сиз ўз турмуш ўртоғингизнинг туғилган юртига тегишлиликни даъво қилишингиз мумкин, бунда сиз ва сизнинг турмуш ўртоғингиз тўлдирилган аризада бирга бўлиб, биргаликда виза олиб, бир вақтда АҚШга кириш шарти қўйилади. Иккинчиси, агар сиз маҳаллий аҳолиси дастурда қатнашиш талабига номувофиқ давлатда туғилган бўлсангиз, лекин сизнинг ота-онангиз у ерда туғилмаган бўлса ѐки сизнинг туғилиш вақтингизда у ерда қонуний истиқомат қилувчиn мақомида бўлмаган бўлса сиз ота-онангиздан бирининг туғилган давлатига, агар унинг маҳаллий аҳолиси DV-2014 дастурини қониқтирувчи давлат бўлса, тегишлиликни даъво қилишингиз мумкин.
  • DV дастурида иштирок этиш учун, сиз DV дастурининг таълим ёки иш
    тажрибаси юзасидаги талабини қониқтиришингиз зарур.
    Сиз ўрта ѐки унга
    тенглаштирилиб, 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълимни муваффақиятли тамомлаш деб белгиланувчи таълимга; ЁКИ сўнгги беш йил ичида энг камида икки йиллик тайѐрлов ѐки тажриба талаб қилувчи фаолиятда икки йиллик иш тажрибага эга бўлишингиз керак. Мувофиқ меҳнат малакасини аниқлаш учун АҚШ Меҳнат Департаментининг O*Net OnLine маълумотлар базаси қўлланилади. DV асосий мурожаатчи учун мувофиқ меҳнат малакаси хусусида қўшимча маълумот бўйича Тез-тез сўраладиган саволлар #13 га қаранг.
  • DV-2014 ГА АРИЗА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ

    • Давлат Департаменти фақат тўлдирилган ва рўйхатга олиш даврида, яъни Шарқий Ёзги Вақт (EDT) (GMT-4 ) билан 2012 йил 2-октябрь, сешанба куни соат 12:00 дан бошлаб, Шарқий Ёзги Вақт (EDT) (GMT-4) бўйича 2012 йил, 3-ноябргача электрон шаклда www.dvlottery.state.gov га топширилган электрон турли миллатга мансуб иммигрантлар учун виза аризаларини қабул қилади.
      • Ким топширганлигидан қатъий назар, агар шахс учун БИТТАДАН ортиқ ариза топширилган бўлса, мазкур шахснинг барча аризалари бекор қилинади. Сиз
      аризангизни ўзингиз тайѐрлаб, топширишингиз ѐки бошқалар сиз учун
      топшириши мумкин. DV дастурига рўйхатдан ўтишда ТЎЛОВЛАР МАВЖУД ЭМАС.
      • Йўриқнома талабларига асосан киритилган ариза рўйхатдан ўтказилганда
      экранда сизнинг исмингиз ва махсус хусусий тасдиқлов рақами тасвирланган
      тасдиқлов саҳифаси пайдо бўлади. Сиз мазкур тасдиқлов саҳифасини ўзингиз
      учун веб-браузерингизнинг "чоп этиш” функциясидан фойдаланиб, принтердан
      чиқариб олишингиз керак ва махсус хусусий тасдиқлов рақамингизни ўзингизга
      олиб қўйишингиз зарур. 2013 йил, 1-майдан бошлаб, сиз www.dvlottery.state.gov саҳифасига қайтиб кириб, ўзингизнинг DV -2014га
      аризангизнинг мақомини (статусини) текшириш имкониятингиз бўлади. Аризачи мақомини текшириш ва ўзингизнинг махсус тасдиқлов рақамингизни киритиш. Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси сизнинг DV-2014 дастурида сараланганингизни текширишнинг ҳамда кейинчалик қилишингиз керак бўлган жараѐнлар ва иммиграцион визангиз бўйича суҳбатингиз кунини аниқлашнинг ягона усули бўлади. Шунинг учун, тасдиқлов рақамингизни сақлаб қўйишингиз ўта муҳим.

      • Аризалар қоғоз шаклда қабул қилинмайди. DV-2014 Дастурида иштирок
      этишнинг ягона усули ушбу электрон равишдаги жараѐн орқали амалга оширишдир.
    • Аризангизда, сиз турмуш ўртоғингизни (эр ѐки рафиқа) ва барча турмуш
      қурмаган 21 ѐшга етмаган ҳаѐт бўлган фарзандларни
      , ҳаттоки улар асосий мурожаатчи билан бирга яшаш-яшамасликлари, ѐки бирга ҳамроҳ бўлиш-бўлмасликлари, ѐки асосий мурожаатчи АҚШга кўчиб кетганида унинг ортидан бориш-бормасликларидан қатъий назар киритишингиз шарт. Бундан аллақачон АҚШ фуқароси ѐки Қонуний Доимий Резиденти бўлган фарзандлар мустасно. Аллақачон АҚШ фуқароси ѐки Қонуний Доимий Резиденти бўлган турмуш ртоқлар ва фарзандларга DV визаси талаб этилмайди ва уларга бундай виза берилмайди. Ушбу йўриқномага асосан аризани тўғри киргизмаслик аризангизнинг четлатилишига олиб келиши мумкин.
    • Сиз барча талаб қилинган фотосуратларни топширишингиз жуда муҳимдир. Агар сиз барча талаб қилинган суратларни топширмасангиз, сизнинг аризангиз бекор қилинади. Қуйидаги шахсларнинг яқинда олинган суратлари электрон шаклда турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун виза электрон аризаси билан топширилиши шарт:
      • Сиз
      • Сизнинг турмуш ўртоғингиз
      • 21 ѐшга етмаган, ҳаѐт бўлган ва никоҳда бўлмаган барча фарзандларингиз, шу
      жумладан барча туғишган фарзандлар ҳамда қонуний асранди ва ўгай
      фарзандлар, ҳатто фарзанд сиз билан истиқомат қилмаса ҳам ѐки сизнинг
      фарзандингизнинг сиз билан бирга DV дастури бўйича кўчиб кетиш нияти
      бўлмаса ҳам. Аллақачон АҚШ фуқароси ѐки Қонуний Доимий Резиденти бўлган
      турмуш ўртоқ ѐки фарзанднинг фотосуратини киритишингиз талаб этилмайди.

      Турмуш ўртоғингиз ва ҳар бир фарзанд учун талаб қилинаѐтган фотосуратларни топширмаслик Е-DV тизимида аризангиз тугалланмаган бўлиб қолишига сабаб бўлади. Ариза қабул қилинмайди ва қайта топширилиши зарур. Гуруҳ ѐки оилавий расмлар қабул қилинмайди; ҳар бир оила аъзоси учун алоҳида фото сурат бўлиши даркор.

      Ҳар бир шахсга тегишли бўлган хакикий суратларни Е-DV тизимига тўғри
      киргизмаслик асосий номзоднинг четлатилиши ва виза суҳбати давомида барча
      визалар рад этилишига олиб келиши мумкин.
      Суратлар эски ѐки ўзгартирилган бўлса ѐки қуйидаги тавсифланган талабларга мос бўлмаса, аризалар бекор қилиниб, виза рад этилиши мумкин.

    Рақамли фотосурат (тасвир) топшириш учун кўрсатмалар.


Manba: Maslahat.uz
Категория: Ish va Karyera | Просмотров: 1236 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]