12:57 Ишловчи пенсионерга пенсия қандай тартибда тўланади? | |
Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 53-моддасига мувофиқ, ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 159-бандига мувофиқ, ишлаб турган пенсионерга пенсия тўлаш, иш вақтининг қанча давом этишидан, ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, шунингдек шартноманинг туридан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда иш жойи бўйича тўланади. Ишлаб турган пенсионерга пенсия тўлаш тартибини белгиловчи асосий ҳужжат Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (кейинги ўринларда – 2222-сонли Низом) ҳисобланади. 2222-сонли Низомга мувофиқ, барча ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади. Қуйидаги тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда (100 фоиз) тўланади:
Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади. 2222-сонли Низом кучга киритилганидан сўнг, календарь йили давомида икки ойгача муддатда меҳнат шартномаси бўйича вақтинча ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда пенсия тўланиши (бундан олдин амалда бўлган тартибда мазкур шахслар тоифасига пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши кўзда тутилган эди) кўзда тутилмаган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли қарорининг 166-бандида даромад (гонорар, мукофот пули ва шу кабилар) олинган тақдирда ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин даромад олинган ой учун пенсия ишлаб турган пенсионерлар учун белгиланган тартибда тўланади. Пенсия тўловининг иш жойи орқали амалга оширилиши учун пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан бериладиган Ф-25 (мазкур Низомга илова) топшириқнома асос бўлиб (2222-сонли Низомнинг 9-банди) ҳисобланади. Қайта ҳисоблаш натижасида пенсия миқдори ўзгарганда, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими топшириқноманинг орқа тарафига янги пенсия миқдори бўйича белги (2222-сонли Низомнинг 12-банди) киритади. Пенсионер ишдан озод қилинганда ташкилот пенсия тўловини тўхтатади ва Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санасини кўрсатган ҳолда топшириқномага хабарнома, шунингдек ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (2222-сонли Низомнинг 14-банди) йўллайди. Агар ишлаб турган пенсионер ишдан бўшаши муносабати билан ўз иш жойи бўйича пенсия суммасини олишга улгурмаса, олинмаган пенсия суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан (Низомнинг 176-банди) тўланади. 2222-сонли Низомнинг 19-бандига мувофиқ, ишловчи пенсионерлар пенсия тўловининг ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши ҳамда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ишга қабул қилинганлик ва ишдан озод этилганлик тўғрисидаги маълумотнинг ўз вақтида ва ишонарли тақдим этилиши бўйича жавобгарлик қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланади ҳамда у беш кунлик муддатда пенсионерга пенсияни тайинлаган органни пенсионер ишга қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилиши ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида кўчирмани тақдим этиши шарт. Ишлаб турган пенсионерларга пенсияларни тўлаш бўйича харажатлар Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) иловаларига мувофиқ ҳисоботда акс эттирилади. "Солиқ инфо” газетаси. Manba: Maslahat.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |