Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 28.11.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 29 » Касб Танлаш Тести (1 қисм)
13:52
Касб Танлаш Тести (1 қисм)



Хурматли сайтимиз қадрдонлари, бугун сизнинг эътиборингизга ўзингизга мос келадиган касб танлашингизда кўмаклашадиган психологикғ ташхис тестини тақдим этамиз. Бу тестлар орқали сизлар ўзингизда очилмаган қирраларингизни билиб олишингиз, нимага лаёқатли эканлигингизни аниқлашингиз мумкин.
Касб танлаш бўйича тестлар тўплами 6 та тестдан иборат бўлиб, уни сизларга бўлиб чоп этишни афзал кўрдик. Тест натижаларини таҳлилини тестлар якунида берилган жавобларга қараб ўзингиз аниқлашингиз ва 6 та тест бўйича сизда лаёқат кўпроқ нимада эканлигини билишингиз мумкин бўлади, ёки натижаларни мактуб йўллаш бўлими орқали менга йўллашингиз ва натижаларни билишингиз мумкин.

I – Тест: Таваккалчимисиз?

Маълумки, ҳар қандай касбнинг шу кааб эгасига қўйладиган ўзига хос талаблари мавжуд. Шундай касблар борки, улар одамдан қатьийликни, журъатни, таваккалчиликни, тезкорликни, ҳушёрликни, эхтиёткорликни, совуққонликни ва қатор махсус сифатларни талаб қилади. Ушбу тест синалувчининг таваккалчиликка мойиллигини аниқлаш имкониятини беради.
Қуйида келтирилган саволларнинг ҳар бирига таклиф этилган жавоблардан ўз фикрингизгя мос келадиганини танлаб, жавоблар учун берилган бланкнинг тегишли катагига." +" белгисини қўйиш билан жавоб беринг.

Жавоблар қуйидагича фарқланади:
1. ҳа
2. йўқдан кўра яқинроқ.
3 - бирор нима дейиш қийин (жавоб беришга қийналаман)
4 - ҳадан кўра йўқ .
5 – йўқ

Savollar:

Натижалар таҳлили:

Бундай ярим ҳазил тестлар шахснинг таваккалчиликка мойиллик даражасини аниқлаш имкониятини беради. Бунда ҳар бир биринчи номерли ("ҳа") жавоб учун - 5 балл, иккинчи номерли жавобга - 4 балл, учинчи жавобга - 3 балл, тўртинчи жавобга - 2 балл, бешинчи жавобга - I баллдан баҳо қўйилади.

Натижалар:

Кимки 60 ва ундан юқори балл олган бўлса унда таваккалчиликка мойиллик даражаси юқори, 25 ва ундан кам балл олганлар - ўта эҳтиёткор одамлардир. Биринчи тоифага кирувчилар ва уларга яқинларга техника хавфсизлиги назоратига алохида эътибор бериш керак.

2 – ТЕСТ: СИЗ РАҲБАР БЎЛА ОЛИШИНГИЗ МУМКИНМИ?

"Генерал бўлишни орзу қилмаган солдат яхши солдат эмас" – деган гап бор. Лекин щундай одамлар борки уларга раҳбар бўлиш мутлақо тўғри келмайди. Ушбу тест синалувчида раҳбарлик ишларига мойилликни кўрсатувчи характер хислатларининг қай даражада намоён бўлишлигини аниқлаш имкониятини беради.
Қуйида келтирилган саволларга таклиф этилган жавоблардан сизнинг фикрингизга мос келадиганини танлаб жавоб беринг.

Savollar:

Натижалар:

100дан 80 баллгача бўлса - бундай одамлар бошқалардан устунроқ бўлишга интилиши кучлироқ одамлардир. Бундай одам ташаббускор, яхши ташкилотчи бўлишига қарамай, қандай қилиб бўлмасин тан олинган бўлишга интилади. Бошқаларни бошқариш истаги ва шу кабилар бундай одамларнинг ҳатти-ҳаракатларининг самарадорлигини камайтиради. Кучли асабий толиқиш, енгил торта билишни билмаслик шунга олиб келадики, ҳаяжонланиб турган вақтда бундай одамлар бирон-бир кишини осонгина ранжитиб қўйиши мумкин. Бундай одамлар тез-тез мақтаниб турадилқр, манманлик қиладилар, агрессив бўлиб турадилар. Агар бу тоифа одамлар ўзининг бошқаларга нисбатан бўлган муносабатини ўзгартира олган тақдирдагина уларнинг раҳбарлик ишларига мойиллик берувчи бошқа хислатлари ажойиб самаралар бериши мумкин.

75-40 балл - бундай одамларнинг талаблари анча юқори, кўпинча ўзларига ишонадилар. Ўз "Мен"ини таъкидлаб ўтишни ёқтирадилар. Ҳиссиётларини бошқара ола билишлик ва ўз ҳатти-ҳаракатларини таҳлил қила олишга мойиллик шунга олиб келадики, бундай одамларда бошқаларни бошқариш зарурати алоҳида формага эга бўлмай қолади. Бундай одамлар ҳали юрилмаган йўллардан ("очилмаган сўқмоқлардан") юрадилар. Улар хамма вақт бошқаларникига мос тушавермайдйган ўз фикрларига эга бўладилар. Улар ўзларига бошқа одамларни боғлаб олишни ёқтирмайдилар ва бошқаларга қийинчилик билан буйсунадилар. Уларни, улар ҳақида нималар дейишаётганликлари қизиқтирмайди, айни вақтида бошқаларни танқид қилишга мойил бўладилар. Улар ўз гапларини ҳамма вақт охирги (ҳал қилувчи) гап бўлишини ёқтирадилар.

35-0 балл - Бундай одамлар раҳбар бўлишдан кўра ходим (бўй-синувчи) бўлишга кўпроқ мойил бўлишади. "Шеф" (хужайин) ролида улар ўзларини жуда ноқулай (ёмон) ҳис қиладилар. Улар аниқроғи журъатсиэ, камтарин, ўзига ишонмайдиган кишилардир. Улар камдан-кам бирон-бир ташаббус билан чиқадилар ва бошқаларнинг раҳбарлигига бажону дил бўйсунадилар. Улар кўпроқ ўзаро келишув асосида қабул қилинган қарорларга буйсуниши ва бошқа кишилар "соясида" бўлишни маъқул кўрадилар.

Давоми яқин соатларда нашр қилинади.

Manba: Maslahat.uz
Категория: Ish va Karyera | Просмотров: 3631 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]