Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Juma, 26.04.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 29 » Ман ёш бола эмасман!
13:59
Ман ёш бола эмасман!




Ойим телефон қилдилар. Хар галгидей насихат қилишни бошладила.
Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини.
Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим:
-Ойи, ман уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку!
Хадеб насихат қивурмен!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим.
Шунчалар ўдагайлаб бердимки, хатто онам индамай қолдилар.
Ёнимга окам келдида, бир тарсаки туширди юзимга.
Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим.
Вақт ўтди ва мен жахлимдан тушдим.
Шу вақт дўстм телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди.

Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим хам.
-Ойим! Онажоним! Кўзларимга шашкатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим.

қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томогим бўгилиб қолган, қалбим эзилиб, хаёлимда эса онажоним эди.

Ерга тизза чўкдимда, фарйод қила бошладим:
- Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллохим онамни қайтиб бер!

Шунчалар бақириб йигладимки хонага окам кириб келди. қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича:
-Овозингни ўчир! - деб бақирди менга.
-Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!

Онамни? қотиб қолдим.
Тезда телефон трубкасини окамни қўлидан тортиб олдимда:
-Ойижон??? Ойижоним!
Онам эса хар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан:
-Ха болажоним-дедилар.
Мен бошқа хеч нарса деёлмай колдим. Кўзларимдан шашкатор ёшлар оқиб кетти.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан.
Мен эса чала эшитиб нотўгри тушунганаканман.

Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос:
-Ойижоним,мени кечиринг, қадрдоним, мехрибоним.
Онам сўзларимни эшитиб йиглаб юбордилар:
-Болагинам, хар нарса бўлсаям фақат сен йигламагин, жоним болам. Сени йиглашингни эштолмайман.

Мен йиглашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим.

Окам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти.
Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим.
-Эй Роббим...
Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир...
Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир...
Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир...
Онани қайтиб топа олмаймиз.

Эй йигитлар!
Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, хурмат қилишга ўргатинг.
Ахир бу ўтар дунёку.
Аллох хаммамизни тўгри йўлга бошласин.
Амин.

Албатта ўз таъсуротингизни комментарийда қолдирсангиз хурсанд бўлардим.
Агар менга рахмат айтмоқчи бўлсангиз, илтимос мақола остидаги социал сайтлар тугмасини босиб дўстларингиз билан бўлишинг. (одноклассник, фейсбук, мой мир) Сенкю вери мач )))

Манба: miraziz.uz


Категория: Oila | Просмотров: 877 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]