10:13 Мевали Салат | |
Кундалик овқатланиш режамизда албатта мевалар ҳам ўрин олади.
Ўзингизга ёққан мевалар йиғиндисидан, чиройли салат тайёрлаш мумкин.
Танлаган меваларингиз орасида цитрус мевалар бўлишига аҳамият қаратинг.
Чунки улар витамин C га бой бўлиб, организмни табиий иммунитет билан
таъминлаб беради. Айни куз фаслида бу сизнинг организмингиз учун жуда
фойдали. Керакли мевалар:
Тайёрланиши:Ананасни 2га бўлиб, ичини ойиб олиб, квадрат шаклида тўғралади. Қолган мевалар ҳам шу шаклда тўғралиб, ананас пўстидан ҳосил бўлган ликопчага солиб, дастурҳонга тортилади. Оддий лекин оригинал салат тайёр! Ёқимли иштаха!Маслаҳат:Ананасни яхши пишганини рангидан ва ҳидидан билиш мумкин. Ранги сариқ бўлиб, ҳонада ёқимли ҳид таратиб туради. Яна ананасни баргларини астагина тортиб кўрганда осонликча узилса, ейишга таёр ҳисобланади. Яшил ва барглари қийин узиладиган ананас ҳали ҳом ҳисобланади. Ананас ҳом ейилса тилни яра қилиши мумкин. Manba: Maslahat.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |