Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Shanba, 20.04.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 29 » НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ЮРИШ-ТУРИШ ТАРЗИ бўйича амалий тавсиялар
23:18
НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ЮРИШ-ТУРИШ ТАРЗИ бўйича амалий тавсиялар



Сўз билан ўлдириш мумкин.
Сўз билан қутқариш мумкин.
Сўз билан қўшинларни орқадан
эргаштириб бориш мумкин.

Нутқ санъати – бу аниқ-равшан, грамматик тўғри, ортиқча сўзларсиз, хушмуомалалик ва қўйилган овоз билан ўз фикрларини билдириш. Суҳбатни олиб бориш санъати, фикрини ифодалаш, гапириш услуби, интонациялар бойлиги ва нутқнинг ҳиссий маданияти – бунинг ҳаммаси инсон, уни ўраб турган муҳит, ҳамкасблари, қайси жамият вакиллиги ҳақида маълумот беради.

Ҳар бир вазиятда мулоқотнинг керакли шаклини, оҳангдошлигини, аргументларини топиш муҳим. Бунда оҳанг ўта муҳимдир. Қуруқ, ҳиссиётсиз нутқ тингловчида уйқусираш ҳолатини келтириб чиқаради. Оҳанг сўзларнинг моҳияти ва маъно ахборотини таъкидлайди, баъзида эса ўзгартиради. Бернард Шоу айтиб ўтганки, 50 марта «ха» ва 50 марта «йўқ» дейиш мумкин, ва хар гал улар бошқа маънога эга бўлади. Шундай экан буларнинг барчаси хизмат соҳасининг, хусусан меҳмонхона, ресторан тармоғининг доимий эътиборида бўлиши керак.

Мазкур тармоқларнинг касблари учун нутқ санъатининг энг муҳим қоидалари қуйидагилардан иборат:
- Суҳбатдошни охиригача тўхтатмасдан ва савол бермасдан тинглаш қобилияти;
- Меҳмон жавоб кутганда ҳозиржавоб бўлиш, аниқ, тинч, фақат масала юзасидан, табассум билан жавоб бериш;
- Суҳбатдошга жавоб бераётганда ён атрофга эмас, унинг кўзига тик қараш, эътиборли ва хушмуомала бўлиш;
- Овозни баланд кўтармаслик, овоз кучини назорат қилишни билиш, суҳбатнинг вақти ва жойига қараб гапириш;
- Суҳбатдошнинг хатоларини, айниқса жисмоний камчиликлар билан боғлиқ нутқдаги дефектлар ва миллат мансублиги билан боғлиқ нотўғри талаффузини кўрмасликка олиш, кўрсатмаслик;
- Она тилида аниқ, шошилмасдан, сўзларни ютмасдан, чўзмасдан гапириш;
- Меҳмонга қизиқишдан келиб чиқиб, ортиқча саволларни бермаслик. Шилқимлик –маданиятсизликдан далолат беришини ёдда тутинг;
- Меҳмон олдида ҳамкасблар билан шахсий ва иш билан боғлиқ бўлган мавзуларда суҳбатлашмаслик;
- Атрофдагиларга тушунарсиз бўлган нарсалар ҳақида гапирмаслик. Уларда нотўғри таассурот туғилиб, шубҳа ва хафачилик келиб чиқиши мумкин;
- Қўполликка қўполлик билан жавоб бермаслик, доим ўзини тута билиш. Инсон ҳурматини ёддан чиқарманг.

Нутқ маданияти тил софлигига боғлиқдир. Агар нутқингиз жаргон сўзлар билан бузилган бўлса, агар талаффуз, урғу бериш, оҳанг оғзаки нутқ талабларига жавоб бермаса, у ҳолда сизнинг нутқингизга ёки сиз билан суҳбатга қизиқиш йўқолади. «Шу тарзда», «мана», «шундай қилиб», «хўш», «блин», «қисқаси», ва ҳоказо паразит сўзларни суҳбатда ишлатиш мумкин эмас.

Ўзингизда керакли фазилатларни тарбиялаб, ўз касбий маҳоратингизни чархлаб, сиз танланган касбингизда касбий ўсиш ва карьерангиз муваффақиятига ишонишингиз мумкин.

КАРЬЕРА НИМА лигини билишни истайсизми?
Карьера – бу индивидуал англаб етилган кетма-кетлик,
Меҳнат ҳаёти давомидаги иш тажрибаси ва фаолият билан боғлиқ карашларда, нуқтаи-назарда ва юриш-туришда ўзгариш.

Карьера:
Бирор-бир фаолият соҳасида олға силжиш.
Машҳурлик, шуҳрат, манфаатга эришиш.

Карьера – бу муваффақиятлар, жамиятда хизмат доирасида манфаатли мавқе сари йўл, шунингдек ушбу мавқенинг эришилишининг ўзи.

Карьера – бу ижтимоий бошқарув тизимига таъсир кўрсатиш объекти.

Бироқ карьера шохсупасидан кўтарила туриб, хеч қачон унутмангки

муваффақият қозониш = профессионализм + инсофлилик .

ва ўзини ҳурмат қилувчи хар бир компаниянинг асосий этика қоидаси –

даромад барча нарсадан устун, бироқ ор-номус даромаддан устундир.

Manba: Maslahat.uz
Категория: Ish va Karyera | Просмотров: 2204 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]