13:56 Сен вахшийсан, инсон! | |
Имкон қадар кучи борича қочарди. Унинг ортидан одамлар бақир-чақир қилиб қувлашарди. Хатто одамлар отган ўқ уни оёгига тегди. Бўри қорга агдариларкан, энди омон қолмаслигини жудаям аниқ биларди. Инсондан вахшийроқ хайвон йуқ!
Худди шу дақиқада, юзлаб километр масофада, бир инсон қатл қилинишга таёрланарди. Балогатга эндигина етган киз, 4-чи маротаба ўз фарзандини қатл килишга, абортга тайёрланарди. Фарзанд эса чинқирарди, лекин унинг мунгли овозини хеч ким эшитмасди: Бўри эса имкони борича қочишга харакат қиларди. Лекин қувлаб келаётган итлар етиб олишди. Маст одамлар эса овозларини борича шовқин қилишарди.
Она қорнидаги болажон эса жон жахти билан йигларди. Ахир тугилмасдан ўлиш накадар дахшат. Она қорнига кираётган совуқ темирдан яширинишга харакат қилиб, бир бора ўз онасини кўзига қарашни хохларди. Лекин онага бу нарса керак эмас. Кандай ўз фарзандини қатл қилиб кўзига қарай олади. Хозир тугиш модадан колган. У ўзи танлаган енгил хаёт учун хамма нарсага тайёр эди. Бўри эса холсизликдан тинкаси қуриди. Энди ўлим унинг боши устида эди. Лекин у золим инсонлар чангалидан ўз оиласини қутқарди. Уз болачалари ётган инидан узоқроққа қочиб, золим инсонларни шу ерга эргаштириб келди. Энди у хотиржам ўлади. Фарзандлари омон қолишди. У ўлимни бўйнига олганида етиб келган итлар уни парча парча қилиб нимталаб ташлашди. Лекин бўрини қалбини бўлиб булмайдику. Унинг қалби хотиржамликда осмонга кўтарила бошлади. Фарзанд учун жонини берса арзийди !!! Менга айтингчи ким вахший?
Албатта ўз таъсуротингизни комментарийда қолдирсангиз хурсанд бўлардим. | |
|
Всего комментариев: 0 | |