Куз ва қиш фасли келиши билан юзларимиз ва теримиз тобора қуруқлашиб боради. Бундан бехабар бўлган кўпчилигингиз ташвишга тушиб қолишингиз мумкин. Бу табиий ҳол эканлигини унутманг. Шу сабабдан бугун сизларга қуруқ юз териси ва уни қандай парваришлаш лозимлиги ҳақида маслаҳатлар бериб ўтмоқчимиз.
Қуруқ юз териси ёгли юз терисига қараганда бирмунча юпқа, силлиқ ва нозиқдир. Ҳар бир қуруқ юз териси турлича кўринишга эга бўлади. Ёшликда бу тери у қадар муаммоли ҳисобланмасада, ташқи мухит, яъни шамол, совуқ, иссиқ, офтоб нури, турли хил парфюмерия воситалари бундай терига салбий таъсир қилади. Бу тери вақти-вақти билан намлантириб ва озиқлантириб турилиши, лозим. Акс ҳолда юзга эрта ажин тушиши, тортишиб қолиши, ялиғланиши мумкин. Эрталаб юзни 1 литр сувга 1стакан сут қошиб ювиш афзал ҳисобланади. Юз терисининг хаддан ташқари қуриб кетиши организмда А,C витаминларининг этишмаси ёки жигар ва ошқозон ости бези хасталикларидаги ёг алмашувининг бузлишидан дарак беради.
Қуруқ юз ниқоблари:
- 100 г асал билан 1 дона лимон шарбати аралаштирилади. Тайёр бўлган ушбу масса тоза юзга, юпқа қатламда суртилади. 5-10 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланади.
- 1 чой қошиқ асал, 2 ош қошиқ ун ва 1 дона тухум оқини хамирга ўхшаш ҳолатга келгунга қадар обдон аралаштирилади. Сўнг юзга суртиб, 15 дақиқа ушлаб турилади, кейин илиқ сувда ювилади.
- 2 ош қошиқ спитрга 2 ош қошиқ сув қўшииб, унга 1 чой қошиқ асални оловда бир оз иситиб яхшилаб аралаштириб юборилади. Кечки пайт 12 дақиқа юзга суртилади. Ушбу ниқоб юзни тозалайди, уни турли микроблардан дизенфексия қилади ва терини юмшатади.
- 35 г асал, 90 г арпа уни ва 1 дона тухум оқини кўпиксимон ҳолатга келтириб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг терига суртиб, 15 дақиқа туради. Ажин тушишнинг олдини олади.
- 1 чой қошиқ асални 10 мл янги узилган помидор шарбатига аралаштириб юборилади. Тайёр бўлган ушбу воситани юзга суртиб, 30 дақиқа ушлаб турилади, Сўнг сувда ювиб ташланади. Ажин тушишини олдини олади, юздаги доғларни кетказади.
- Бир чой қошиқ миқдордан асал, глисерин ва бита тухумини сариғини обдон аралаштиринг. Терингизни озиқлантириш учун сурасиз.
- 2 ош кошиқ илиқ сувда бир чой қошиқ миқдорда асалари мумини эритасиз. Бир қошиқ ўсимлик мойида қизил қалампирнинг бир бўлагини эзиб оласиз. Иккала аралашмани қўшасиз ва қуриқшаб бораётган терига сурасиз. Тери ёшаргандай бўлиб кетади.
- Эркаклар соқолларини олгандан кейин 1 чой қошиқдаги асални қайнатиб илитилган 50 мл сувда аралаштириб юзга сепсалар тери парвариши яхшиланади.
- 2 чой қошикдаги асал солиб тайёрланган ваннада 20 дақиқа ётиб турсангиз асабийликдан чарчашдан халос бўласиз, теридаги майда ажинлар текисланади.
Manba: Maslahat.uz
|