14:55 Танқид келажак меваси ёхуд хаёт мотиви | |
Бугун мен хеч кимни танқид қилмоқчимасман, аксинча танқид қанчалар тўғри ёки қанчалар нотўғри қилинаётганига ахамият бердим холос. Бу мақолани ёзишимга шу сайтдаги "Ўтириб қолган қиз” сарлавҳасидаги мақолага бўлган танқидий фикрлар сабабчи бўлди. Алфред Нобел айтганидек "Дунёда хар қандай назарий билимдан кўра амалиёт кучлидир." Дархақиқат, шуни инобатга олган ҳолда бугунги замоннинг пойдевори бўлмиш тарихга назар солсак. Яна Алфред Нобелга қайтаман, кунларнинг бирада Нобелнинг ўғли: "ота қаранг нима кашф қилдим", - деб қўлида бир парча темир билан отасининг олдига югуриб келибди. Нобел: "Ўғлим кўп хурсанд бўлманг, сиз кашф қилган бу қулфга нариги махаллада кимдир калит кашф қиляпти", - дебди. Шу тариқа хаёт янгиликларни пойма-пой қувиб бораверади. Кечирасизу, ман битта нарсага жуда ачинаман, бу бизнинг келажагимиз бўлмиш бугуннинг ёшлари, хеч қачон олма дарахти тагига ўрик ёки шафтоли тушмайди, қурт еган бўлса хам олма тушади. Буни генетика тасдиқлаб беради, одам организимида аралашаган 46 та хромосомадан 1 ёки 2 таси тирик қолиб ривожланади, у ҳеч қачон она ёки ота организмидан кучлироқ ривожланмайди. Кўча-куйда кўпроқ жамоат транспортида юраман тўғри бутун бир бошли миллатнинг қораланишига 3 та шахс кифоя, бизнинг энг катта хатойимиз авваломбор катта бир ўзбек миллатини кичик элатларга ажратишимиз, бу бизни кутаётган энг катта фожеамиздир. Кимнидир "қишлоқи" деймиз, кечирасизу кимнидир осилиб келган деймиз, хаттоки "ХАРИП” деган термин хам бор, луғавий маносини сўрасангиз ўзи билмайди нималигини, майли авваламбор ким қайерда туғулиши бу худонинг иши, Оллох бандаларини хар жойда ва хар қандай жисмоний холатда яратиб синайди. Бу синовлардан қанчалик тўғри ўтиш эса бизга боғлиқ. 10 тагача ривожланган мамлакатларда бўлганман, лекин хеч бирининг кимнидир камситганини эшитмаганман. Яна тарихга қайтаман, эрамиздан олдинги Хонликлар даврида бирон-бир қасирга юриш қилишдан олдин махфий изқувар ёллаб, у халқнинг қанчалик ахиллигини ва аёлларининг қанчалик сабрли ва итоатлилигини синаб кўришган. Агар у халқнинг ахиллиги ва аёлларининг эрларига нисбатан итоати бўлмаса, бу халқни босиб олиш шунчалар осон кечган. Ўзбек тилида сўз вазминлиги деган тушунча бор, бу дегани 10 та сўз ўрнини битта сўз боса олишидир. Минг афсуслар бўлсинки, бугунги ёшларимиз жамоат жойларида нима гапираётганини ўзлари билишмайди, нахотки бугунги кун Кумуш, Зайнаббегимлари шунақанги Отабекларни хохлашса ёки улар хам шунақа фикрда фикрлашадими. Аёлнинг хуниги бўлмаганидек инсоннинг ҳам ёмони бўлмайди, фақат ота-оналардан илтимос қилган бўлардим ўсиб келаётган ниҳолни тўғри парвариш қилишни. Сўзимнинг охирида "Ўтириб қолган қиз” сарлавҳасидаги мақолага қайтаман, инсон ўз тақдирини ўзи қуради, ҳох бу маслахатни олинг ҳох олманг, биздан олдин 20 та аср ўтган, биздан кейин ҳам ўтади. Сизга ином қилинган умрдан қанчалар тўғри фойдаланасиз бу сизнинг ишингиз. | |
|
Всего комментариев: 1 | |
Написал: jas
30.11.2012, 16:33 1 11
yaxwi gapla bor
| |