Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Juma, 26.04.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 22 » Творогли Торт
18:59
Творогли Торт

Бугун сизнинг эътиборингизга творогли торт тайёрлашни ўргатамиз. Албатта, бу пишириқ ширинлиги билан биргаликда, рўза кунлари тўйимлилиги ва тўқ ушлаб туриши билан дилингизни қувонтиради. Уни тайёрлашга бироз вақтингиз кетсада ишонаман, бу ширинлик оила аъзоларингизни хушнуд этади. Тайёрлашни бошлаймиз.

Масаллиқлар:

  • 9 та тухум
  • 1,5 ст ун
  • 1,5 ст шакар

Крем:

  • 1 кг творог
  • 0,5 литр оқ қаймоқ
  • 4 – 5 ош қошиқ қанд упаси
  • 2 та ванилин
  • 1 та қора шоколад
  • 1 ст какос

Тайёрлаш:

  • 1 Сири кўчмайдиган тоза идишга тухум оқи сариғидан ажратиб олинади.
  • 2 Оқи яхшилаб қотгунча кўпиртири-лади, кейин оз – оздан шакар солиб кўпиртириш давом этади, ва тухум сариғи биттадан солиниб аралаштири-лади.
  • 3 Унни элаб, массага қўшилади солиб секин аралаштирилади ва қолипга солиб қизиган духовкада ўрта оловда 25 -30 минутда пиширилади.
  • 4 Эслатма: Бисквитга ун солган пайтда "разрихлител” ёки "кабартма” солса хам бўлади.
  • 5 Пишган бисквит тенг ўртасидан кесиб олинади.
  • 6 Қаймоқга қанд упаси + ванилин солиб миксирда қуйилгунча кўпиртирилади ва творог шу кремга аралаштирилади.
  • 7 Бисквит ичига ярим крем сурилади ва юзи ёпилади қолган крем атрофига ва юзига сурилади.
  • 8 Қора шоколад сув буғида эритиб торт юзига қуйилади.
  • 9 Торт музлаткичда бир соат туради.
Manba: Maslahat.uz
Категория: Oshxona | Просмотров: 1331 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]