Приветствую Вас, Гость! Регистрация RSS

grfsdfsfsdf...fsdfsd

Payshanba, 18.04.2024
Главная » 2012 » Noyabr » 28 » Уй ишларида сизга керакли янги маслахатлар
20:41
Уй ишларида сизга керакли янги маслахатлар

Уй тозалашни дастлаб гилам тўшанчиларни чиқариб қоқишдан бошлаймиз.
Гиламларни ички томонидан қоқиб, юза қисмини супурги билан супуриб ташлаш тавсия этилади. Чанглардан қоқилиб тозаланган гилам сиркали сувга ботириб олинган латта билан артилса ранглари «очилиб» асл ҳолига келади. Гиламларингизнинг янада «ялтиллаб» туришини истасангиз ош тузини сепиб, сўнгра уни супурги билан яхшилаб супуриб ташлаш керак. Туз гиламдаги қолган чангларни шимиб олади ва уни ялтиратади. Қишда қор устида тозаланган гиламлар кўзни қувнатади.

Гиламлардаги қаҳва, чой доғларини эса глицерин аралашмали сув ёрдамида кетказиш мумкин (1л совуқ сувга 1 ош қошиқ глицерин).
Шарбат ва шунга ўхшаш суюқлик доғларини кир ювиш кукуни солинган илиқ сувда тозалаш мумкин. Сўнгра ўша жойни илиқ сиркали сув билан ювиш даркор (0,5 литр сувга 1 чой қошиқ сирка).

-Чангютгич билан гиламлар тозаланганда уларни устки томони билан эмас, балки тескари томонидан тозалашни тавсия этамиз.

-Нон узок, вақт давомида яхши сақланиши учун хаво утказадиган матодан килинган сочиққа ураб, тахтадан ясалган нон идишда сақаш лозим.

-Нон идиши ичига олмалар кесиб қўиилса ёки тозаланган 1 картошка туғраб куиилса, унинг ичидаги нон узок мудаат яхши сакланади.

-Нон елим халтага уроғлик ҳолда минус 18 даража хароратда музлаткичда турганда, 3 ойгача яхши холатда булиши мумкин.
Балиқдан келаётган балчиқ ҳидини йўқотиш учун тузли сувда ювиш тавсия этилади.

-Биллур идишларии дастлаб совуқ сувда ювиб, сўнгра синька солинган сувда чайиб олинса ялтирайди.

-Пишлоқни қирғичдан ўтказишдан аввал унга ўсимлик ёғи суртиш керак, шундай қилинса пишлоқ ёпишмайди ва қирғични ювиш ҳам осонлашади,

-Қишки кийимларни куя ҳужумидан халос этиш учун уларнинг орасига, чўнтакларига куритилган апельсин пўстлоғини, герань ва тамаки баргларини солиш кифоя.

-Мебелдаги қирилган жойлар йод аралашмаси билан артилса, излар йўқолади,

-Агар кир совун совуқ жойда сақланса яхши кўпиради.

-Қорайган алюмин идишларни сирка солинган аралашма билан тозалаш мумкин.

-Балиқ сақланган идишни дастлаб хантал билан ювиб, кейин совуқ сувда чайиб ташлаш зарур.

-Сочиқ ва дастурхонлар тузли сувда ивитилса, тез ва осон ювилади



Manba: Maslahat.uz
Категория: Uy va Hovli | Просмотров: 2039 | Добавил: Nodirbek | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]