20:45 Уй шароитида қон босимини ўлчаш | |
Бугунги кунда гипертония яъни юқори қон босими хасталиги ахоли орасида кенг тарқалган. Кўпинча бемор қариндошлари ва яқинлари беморда қон босими кўтарилишига хос белгилар пайдо бўлса, агар қон босимни ўлчашни билмасалар шифокор ёки хамшира излаб қоладилар, натижада анча вақт йўқотишга тўғри келади. Қуйидаги қўлланма бемор қариндошлари ва яқинлари учун асқотади деган умиддаман. Уй шароитида қон босимини ўлчаш учун бизларга фонендоскоп билан тонометр керак бўлади. Шуни алохида айтиб ўтиш лозимки, хозирда қон босимини ўлчашда хар хил электрон ва халқ орасида машхур "японский” деб аталувчи аппаратлар бор. Мутахассислар бу электрон воситалар ёрдамида қон босимини ўлчамасликни тавсия этадилар, чунки булар кўпинча хато, нотўғри натижа бермоқда. Ўлчашда оддий тонометр хам бўлаверади. Ўлчашдан олдин бемор 10 дақиқа тинч ўтириши ва дам олиши лозим. Камида 2 соат аввал давомида аччиқ чой, қахва ичмаган бўлиши, тамаки чекмаган бўлиши керак. Аввал тонометрни тўғирлаймиз, стрелкани тонометр ойнасидаги 0 даражага созлаймиз. Бемор ўтиргач қўлни тирсак тирсакдан кафтгача столга бўш қўйилади. Ўлчаш асбобини боғлами (манжетка)ни тирсакдан бироз баландроқ елка қисмига томир уриши сезиладиган жойга боғлаймиз. Текширувчи фонендоскопни тақиб унинг бошини тирсак чуқурчасига тўғирлайди ва боғлам (манжетка)га тонометр резина балончиги ёрдамида хаво юборади.Тонометр стрелкаси 200 га етганда балончик дастасидан аста секин хаво чиқарилади. Текширувчи фонендоскоп бошчасини билак-тирсак чуқурчасига қўйиб томир уриши пайдо бўлишини диққат билан эшитади. Биринчи томир уриши пайдо бўлган пайтдаги стрелка кўрсатган рақам қон босимининг биринчи рақамидир яъни систолик қон босими уни халқ орасида "юқориси” дейилади. Томир уриш товушларини йўқолиш пайтидаги рақам эса "пастки” яъни диастолик қон босими дейилади. Оптимал қон босим 120/80 хисобланади. Агар бир неча маротаба ўлчанганда қон босим 140/90 ва ундан баланд бўлса шифокорга учранг, чунки гипертония асоратлари билан хавфли. manba: salomat.uz | |
|
Всего комментариев: 0 | |