Главная »
2012 » Noyabr » 27 » Уйқусизлик Безовта Қилаяпдими? (Тавсиялар)
14:07 Уйқусизлик Безовта Қилаяпдими? (Тавсиялар) |
Барчамизга маълум, агар кечаси мазза қилиб тўйиб уҳлаб олсак, эртаси куни кайфиятимиз аъло бўлиб, ақлий ва жисмоний фаолиятимиз ошади. Бўшашишлик аломатларидан ҳоли бўлиб, ўзимизни яхши ҳис этамиз. Аммо уйқусизлик бизни безовта қилаётган бўлсачи? Қуйидаги тавсиялар уйқусизликка чалинган инсонлар учун.
Тавсиялар:
- Кечга яқин кўп овқат истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Агар қорин жудаям оч бўллса, ётишдан 2 соат олдин енгил таом ейиш мумкин.
- Уйқуга яқин вақтда чой, кофе, алкогол маҳсулотларини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Унинг ўрнига илиқ сут ёки ўт дамланмаси қўшилган сув ичган маъқул. Чунки бу ичимликлар нерв системасини тинчлантиради ва уйқуга кетишда ёрдам беради.
- Уҳлашдан олдин ҳар хил фаол, ҳаракатчан, қўрқинчли филмларни кўриш тавсия этилмайди. Унинг ўрнига ўзингиз ёқтирган тинчлантирувчи мусиқа эшитинг, расмлар кўринг ёки китоб ўқинг.
- Иложи бўлса, уйқудан олдин кўчага чиқиб, 10-15 дақиқа айланиб келинг.
- Агар уйқу мойиллигини оширувчи дориларни ичаёткан бўлсангиз, уларни камайтиришга ва у дориларсиз ухлашга ҳаракат қилинг. Чунки бу дорилар уларга кўникмангиз ошишига олиб келиши мумкин.
- Ўзингизга қулай, тоза ўринда, қоронғу, тинч ва кислород бор хонада ётинг.
- Ётган маҳалда муаммолар ҳақида ўйламанг.
- Яхши кўрган шўх мусиқангизга рақсга тушишингиз, сизда чарчаш ҳиссини уйғотиб, тезроқ ухлашингиз ёрдам беради.
Manba: Maslahat.uz
|
Категория: Psixologiya |
Просмотров: 1204 |
Добавил: Nodirbek
| Рейтинг: 1.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]